РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 94
(1-114)

оятларининг балоғати орқали иймондан нашъат этадиган шу хориқо эҳсонларга, инъомларга ишорат қилади.

ЕТТИНЧИ НУҚТА. Нури иймон ила билинадики, Аллоҳнинг борлиги барча неъматларнинг фавқидаги бир неъматдир ва у чексиз неъматларнинг анвоини, ниҳоясиз эҳсонларнинг жинсларини, саноқсиз атийяларининг синфларини ўз ичига олган бир манбаъ, бир булоқдир. Бунга биноан, иймон неъматларига зарроти оламнинг ададича ҳамду сано этиш бир қарздир. Рисолаи Нурнинг жузларида бунинг бир қисмига ишоратлар қилинган. Бинобарин, Рисолаи Нурнинг Иймони Биллоҳдан баҳс этган жузлари бу иеъматдан пардани кўтариб кўрсатади.

Алҳамдулиллоҳ, ломи истигроқ ила ишорат этган умум ҳамдлар билан бирга, ҳамд этилишига лозим бўлган неъматларнинг биттасида раҳмонийят неьматадир Ҳа, раҳмонийят завилҳаётдан раҳматга мазҳар бўлганлар саноғича неьматларни ўз ичига олган. Чунки, айниқса, инсон ҳар бир зиҳаёт билан алоқадордир. Бу эътиборла инсон ҳар зиҳаётнинг саодати ила масъуд, аламлари ила мутаассир бўлади. Шундай экан, ҳар қандай бир кишида бўлган бир неъмат орқадошларига ҳам неьматдир.

Аудио мавжуд эмас