РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 92
(1-114)

Ва ашёни ўзига бегона кўради. Чунки, залолат назарида, мозий ва истиқбол замонларидаги ашё орасида ухувват, қардошлик алоқаси ва боғланиш йўқдир. Фақат ашё орасида кичик, жузъий бир алоқа бўлади. Би-ноаналайҳ, аҳли залолатнинг бошқа ўзларига ўхшашларга бўлган ухувватлари мингларча йиллик уэоқ бир замонда бир дақиқачаликдир.

Аксинча, иймон назарида, барча сайёраларни ҳаётдор ва бирбирига унсийятли ҳолда кўради. Ҳар бир сайёра лисони ҳоли билан Холиқига тасбйҳот қилаётганини кўр-сатади. Хуллас, бу нуқтаи назардан, барча сайёраларнинг ўзларига яраша навъ ҳаёти ва руҳлари бордир. Биноаналайҳ, иймоннинг бу назарида, ул сайёраларда даҳшат, ваҳшат йўқдир унсийят ва муҳаббат бордир.

Залолат назари матлубларини таҳсил этишдан ожиз булган инсонларни соҳибсиз, ҳомийсиз деб қабул қилади ва ҳузун, кадар ва ажзлари туфайли йиғлаган етимлар каби деб ўйлайди. Иймон назари эса, жонли махлуқотга етамлар деб эмас, балки мукаллаф маьмур муваззаф зокир ва тасбиҳхон ъибад деб боқади.

Аудио мавжуд эмас