РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 90
(1-114)

Эй инсон! Сенинг нуқтаи истинодинг фақат Аллоҳга бўлган иймондир. Руҳингга, виждонингга нуқтаи истимдод эса, фақат охиратга бўлган иймонингдир. Биноаналайҳ, бу иккала нуқтадан хабари бўлмаган бир инсоннинг қалби, руҳи таваҳҳуш этади; виждони доимо муаззаб бўлади. Локин биринчи нуқтага истинод ва иккинчисидан истимдод этган одам қалбан ва руҳан жуда кўп завқ ва лаззатларни, унсиятларни ҳис этадики, ҳам тасалли топади, ҳам виждони мутмаин бўлади.

ТЎРТИНЧИ НУҚТА. Иймон нури лазоизи машруъа тугай бошлаган маҳалда ҳосил бўладиган аламларни унга ўхшаш лазоиз яна борлигини ва келаётганини кўрсатиш билан тарқатиб юборади. Ва ҳоказо, неъматларнинг давом этишини, тугамаслигини неъматларнинг манбаъини кўрсатиш билан таъминлайди.

Шунингдек, фироқ ва ажралиш аламларини тажаддуди амсолининг лаззатани кўрсатиш билан тарқатади. Яъни, заволини би-либ турсанг, бир лаззатда кўп аламлар бўладики, иймонинг у аламларни тажаддуди амсоли билан эслатади ва изола этади.

Аудио мавжуд эмас