РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 87
(1-114)

Орт томон. Яъни, орқада келаётганларга фалсафа назари билан боқилса, "Эй, булар қаердан қаерга кетишади ва нимага дунё мамлакатига келгандирлар?" деган саволга бир жавоб олинмаганидан, ҳайрат ва тараддуд азоби ичида қолинади.

Лекин нури иймон кўзойнаги билан боқилса, инсонлар коинот кўргазмасига қўйилган ғаройиб, ажойиб қудратнинг мўъжизаларини кўриш ва мутолаа этиш учун Султбни Азалий томонидан йўлланган мутолаачи эканликларини англайди. Ва улар бу мўъжизаларнинг даражаи қиймати ва аъзоматига ҳамда Султони Азалийнинг аъзоматига қай даража далолат этиб воқиф бўлсалар, ўша нисбатда даража ва рақам олиб яна Султони Азалийнинг мамлакатига қайтиб кетажакларини англайди ва бу англаш неъматини ўзига ато этган иймон неъмати учун "Алҳамдулиллоҳ" дейди.

Аудио мавжуд эмас