РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 85
(1-114)

Лекин иймонли бир одам боқса, у гаройиб, ажойиб машқлар бир қўмондоннинг амри ила назорати остида қилингани каби, самовот оламини безаган у юлдузлар бизга ҳам зиё таратувчи қандиллар эканини кўради ва ул отлар пойгасидан қўрқув, даҳшат эмас, балки унсият ва муҳаббат пайдо этади. Олами самовотни шундай тасвирлаган иймон неъматига, албатта, мингларча "Алҳамдулиллоҳ" деса ҳам оздир.

Ост томонга, яъни арз оламига фалсафа кўзи билан боққан инсон курраи арзни бебош, нўхтасиз, шамснинг атрофида сарсари кезувчи бир ҳайвон каби ёки эшкаги синган, рўл бошқарувчисиз бир қайиқ каби кўради ва даҳшатга, ташвишга тушади. Лекин иймон билан боқадиган бўлса, арзнинг раҳмоний бир кема эканини ва у Аллоҳнинг амри остида барча маъкулот, машрубот, малбусоти билан бирга навъи башарни таназзуҳ учун шамсиннг атрофида сайр эттирувчи бир кема шаклида кўради. Ва иймондан нашъа олган одам бу буюк неъмат учун буюк-буюк "Алҳамдулиллоҳ"ларни айта бошлайди.

Аудио мавжуд эмас