РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 83
(1-114)

2) Барча махлуқот билан алоқадор.. ва ҳар нарса билан бир навъ олишбериши бор... ва атрофини ўраб турган нарсалар билан лафзан ва маьнан кўришиш, гаплашиш, кўшнилик қилишга мажбур бўлган инсоннинг ўнг, сўл, олд, орт, ост ва уст ўлароқ олти томони бордир.

Инсон мазкур икки кўэойнакни кўзига тақиш билан, мазкур томонлардаги махлуқотни, уларнинг аҳволини кўра олади.

Ўнг томон. Бу томондан мақсад - ўгган замондир. Биноаналайҳ, фалсафа кўэойнаги билан ўнг томонга боқилса, мозий ўлкаси қиёмати қоим бўлган, оста устига айлантирилган, қоронгуликли, кўрқинчли буюк бир моэористонни эслатадиган бир шаклда кўринади. Ба бу кўринишда, шубҳа йўқки, инсон жуда буюк бир даҳшатга ва ваҳшатга, маъюсийятга маьруз қолади. Лекин иймон кўэойнаги билан ул томонга боқилса, ҳақиқатан ул ўлка ости устига айланган бир шаклда кўринса ҳам, лекин жон талафи йўқдир. Мураттаботи сокинлари; янада гўзал ва нуроний бир оламга элтилганликлари англашилади.

Аудио мавжуд эмас