РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 86
(1-114)

Олд томон. Фалсафачи бир одам бу томонга боқадиган бўлса, кўрадики, инсон бўлсин, ҳайвон бўлсин - бутун жонли махлуқот тўда-тўда бўлиб жуда тезлик билан у томонга кетиб ғойиб бўладилар. Яъни, адамга кетиб, йўқ бўладилар. Ўзи ҳам шул йўлнинг йўловчиси эканини билгани учун, таассуридан, ақлдан озадиган бир ҳолатга тушади... Лекин иймон назари билан боққан бир мўъмин учун эса, инсонларн-инг у томонга кетишлари ва саёҳатлари адам оламига кетиш эмас, кўчманчилар каби бир яйловдан бошқа бир яйловга бир интиқолдир. Ва фоний манзилдан боқий манзилга, хизмат гўшасидан ужрат доирасига, заҳматлар мамлакатидан раҳматлар мамлакатига кўчиш, асло адам оламига кетиш эмас, деб бу томонни мамнунийят билан кутиб олади. Йўл давомида кўринган ўлим, қабр каби машаққатлар ҳам, натижа нуқтаи назаридан, саодатдирлар. Чунки нуроний оламларга кетадиган йўл қабрдан ўтади ва энг буюк саодатлар буюк ва аччиқ фалокатларнинг натижасидир. Масалан: Ҳазрати Юсуф Миср азизлиги каби бир саодатга фақат ака-укалари томонидан ташланган қудуқ ва Зулайҳонинг туҳмати туфайли қўйилган ҳибс йўлидан ўтиб ноил бўлгандир. Ва ҳоказо, раҳми модардан дунёга келаётган бола тор жойёларда чеккан сиқувчи, эзувчи заҳмат натижасида дунё саодатига ноил бўлади.

Аудио мавжуд эмас