Ҳатто мўъмин бир инсоннинг дунё қурилишидан то сўнгигача узанган маънавий бир умри бордир. Ва инсоннинг бу маънавий умри азалдан абадга узанган бир ҳаёт нуридан мадад ва ёрдам олади. Ва ҳоказо... жиҳоти ситтани танвир этган иймон туфайли инсоннинг бу тор замон ва макони кенг ва роҳат бир оламга инқилоб этади. Бу буюк олам бир инсоннинг хонаси каби бўлади ва мозий, мустақбал замонлар инсоннинг руҳига, қалбига бир замони ҳол ҳукмида бўлади. Ораларидаги узоқлик кўтарилади.
УЧИНЧИ НУҚТА. Иймон истинод ва истимдод нуқталарини ўз ичига олгани учун "Алҳамдулиллоҳ" дейишни тақоэо этади.
Ҳа, навъи башар ожизлиги ва душманларининг кўп бўлиши туфайли суянадиган бир нуқтаи исгинодга муҳтождирки, душманларини дафъ этиш учун ул нуқтага илтижо этсин. Ва ҳоказо, ҳожатларнинг кўплиги ва фақирлигининг шиддати туфайли истимдод этадиган бир нуқтаи истимдодга муҳтождирки, унинг ёрдами билан эҳтиёжларини дафъ этсин.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى