РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 84
(1-114)

Ва ул қабртар чуқурликлар ҳам, нуроний бир оламга кириш учун қазилган ерости йўллари деб қабул қилинади. Демак, инсонларга иймон берган сурур, фараҳлик, итмиънон, иншироҳ мингларча "Алҳамдулиллоҳ" дегизувчи бир неьматдир.

Сўл томон эса - келажак замондир. У ёққа фалсафа кўэойнаги билан боқилса, бизларни чиритадиган, илон ва чаёнларга едириб имҳо қиладиган зулумотли, кўрқинчли буюк бир қабр бўлиб кўринади. Лекин иймон кўзойнаги билан боқилса, келажак Жаноби Ҳақнинг - Холиқ, Раҳмон, Роҳиймнинг инсонларга ҳозирлаган хилма-хил нафис, лазиз маъкулот ва машруботга зарф бўлган бир моида ва бир дастурхони раҳмоний бўлиб кўринади. Ва мингларча "Алҳамдулиллоҳ"ни ўқиттириб, такрор эттиради.

Уст томонга, яъни, самовотга фалсафа билан боққан одам бу чексиз бўшлиқда миллиардларча юлдуз ва курраларнинг от пойгаси каби ёки аскарий бир машқ каби қилган жуда тез ва мухталиф ҳаракатларини кўриб, қатгақ бир даҳшатга, ваҳшатга, кўр қувга маьруз қолади.

Аудио мавжуд эмас