РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 99
(1-114)

БЕШИНЧИ КАЛИМА:

Яъни, ҳамд ва сано, мадҳ ва миннат Унга махсусдир. Унга лойикдир. Демак, неьматлар Уникидир. Ва Унинг хазинасидан чиқар. Хазина эса, доимийдир. Хуллас, бу калима шундай хушхабар бериб, демокдаки:

"Эй инсон! Неъматнинг заволидан алам чекма. Чунки раҳмат хазинаси тугамайди. Ва лаззатнинг заволини ўйлаб, у аламдан фарёд этма. Чунки ул неъматнинг меваси бир раҳмати бениҳоянинг самарасидир; дарахти боқий бўлса, меваси кетса ҳам, ўрнига келадигани бор. Неъматнинг лаззати ичра ул лаззатдан юз даража янада зиёда лаззатли бир илтифоти раҳматни ҳамд ила тафаккур этиб, лаззатни бирдан юз даража қила олурсан. Масалан, бир шонли подшоҳ тарафидан сенга ҳадя қилинган бир олма лаззати ичида юз, балки минг олманинг лаззати устига яна сенга шоҳона илтафоти лаззатини ҳам ҳис этгаради ва эҳсон этади.

Аудио мавжуд эмас