Фойдаси оз, заҳмати кўпдир. Агар ухровий устунликлари бўлса, зотан уларга ҳасад қилинмайди. Агар уларга ҳам ҳасад қилса, ё ўзи риёкордир, охират молини дунёда маҳв этгиси келади, ва ёки ҳасад қилинувчини риёкор деб ваҳима қилади; ноҳақлик этади, зулм етказади. Ҳам унга мусибатлар келса, мамнун, неъматлар келса, маҳзун бўлиб, яхшиликларни етказган қадар ва раҳмати Илоҳийядан аразлашади. Гўё қадарни танқид этади ва раҳматга эътироз билдиради. Қадарни танқид этган кимса бошини сандонга уриб, синдиради ҳисоб. Раҳматга эътироз билдирган кимса раҳматдан маҳрум бўлади.
Ажабо, бир кунлик адоватга арзимайдиган бир нарса учун бир йил кин ва адоват қилиб юришни қайси инсоф қабул этади; бузилмаган қайси виждонга сиғади бу? Ҳолбуки, мўъмин қардошингдан сенга келган бир ёмонликни бутунлай ундан деб билиб, уни маҳкум этолмайсан.
Чунки, аввало, бунда қадарнинг бир ҳиссаси бор. Уни чегариб, қадар ва қазонинг ҳиссасига нисбатан ризо ила муқобала этиш керакдир.
Сониян: нафс ва шайтоннинг ҳиссасини ҳам ажратсанг, у одамга адоват қилиш тугул, балки нафсига мағлуб бўлгани учун унга ачиниш керак ва надомат этажагани кутиш лозим.