ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 8
(1-59)

ТЎРТИНЧИ ВАЖҲ. Ҳаёти шахсийя наэарида ҳам зулмдир. Бу тўртинчи важҳнинг асоси ўлароқ бир неча дастурга қулоқ ос.

t Биринчиси: Сен маслагангаи ва афкорингни ҳақ билган чоғинг "Маслагим ҳақ ёки гўзалроқ", дейишга ҳаққинг бўлади. Лекин ’Фақат менинг маслагим ҳақдир", дейишга ҳаққинг йўқдир.

нинг маъносига кўра, инсофсиз назаринг ва тушкун фикринг ҳакам бўла олмайди. Бошқа бировнинг маслагини ботил деб ҳукм қила олмайди.

t Иккинчи Дастур: Сенинг устингдаги ҳақ шуки, ҳар сўзлаганинг рост бўлсин. Лекин ҳар ростни сўзлашга сенинг ҳаққинг йўқдир. Ҳар айтганинг тўгри бўлиши шарт. Лекин ҳар тўгрини айтиш тўгри эмас. Зеро, сенингдек нияти нохолис бир одамнинг насиҳати баъзан жиғга тегади, тескари натижа беради.

t Учинчи дастур: Адоват эттинг келса, қалбингдаги адоватга адоват этган; уни йўқ қилишга урин. Ҳам, сенга энг зиёда зарар етказадиган нафси амморангга ва ҳавои нафсингга адоват этгин; ислоҳига интилгин.

Аудио мавжуд эмас