ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 7
(1-59)

нинг сийгои муболагаси ила ғоят азим бир зулм эканини ҳақиқат ва шариат ва ҳикмати Исломийя сенга эслатиб тургани ҳолда қандай қилиб ўзингаи ҳақ ҳисоблайсан, "Менинг ҳаққим бор" дейсан?!

Ҳақиқат назарида, сабаби адоват ва шарр бўлмиш қўполликлар шарр ва тупроқ каби касифдир: бошқага юқмайди ва бошқада инъикос ҳам этмайди. Бошқа одам ундан дарс олиб шарр иш қилса, у бошқа масаладир. Муҳаббатнинг асбаби бўлмиш яхшиликлар муҳаббатнинг ўзи каби нурдир: юқиш ва инъикос этиш унинг шаънидир. Шундан "Дўстнинг дўсти дўстдир" мақоли, зарбулмасал бўлиб кетган. Худди шу боис ’Бир куз хотири учун кўп кўзлар севилади" мақоли ҳам умумнинг лисонида айланади.

Хуллас, эй инсофсиз одам! Ҳақиқат шундай кўргани ҳолда, ўзинг севмаган бир одамнинг суюкли, маъсум бир қардошига ва тааллуқотига адоват этиш на қадар хилофи ҳақиқат бўлишини, ҳақиқатбин бўлсанг, англаб етарсан...

Аудио мавжуд эмас