ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 10
(1-59)
каби дасотири қудсийяи Қуръонийяга қулоқ бер; саодат ва саломат ундадир.
t Тўртинчи дастур: Кин ва адоват сақловчи кимсалар ҳам ўзета, ҳам мўъмин қардошига, ҳам раҳмати Ило ҳийяга зулм қилади, тажовуз этади. Чунки кин ва адоват ила нафсини бир азоби алиймда қолдиради. Душманига келган неъматлардан азобни ва қўрқувидан келган аламларни нафсига чектиради, нафсига зулм етказади. Агар адоват ҳасаддан келса, шуниси буткул азобдир. Чунки ҳасад авваламбор ҳасад қилгувчини эзади, маҳв этади, ёндиради. Ҳасад қилинаётган кишига зарари оз ёки йўқдир.
Ҳасаднинг чораси шуки, ҳасад қилгувчи ҳасад этаётган нарсаларининг оқибатини ўйласин; то англасинки, рақибидаги дунёвий гўзалликлар ва қувват, мартаба ва сарват фонийдир, муваққаттир.
Аудио мавжуд эмас