ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 3
(1-59)

ИККИНЧИ ВАЖҲ. Ҳикмат назарида ҳам зулмдир.

Зеро, маълумдирки, адоват ва муҳаббат худди нур ва зулмат каби ўзаро зиддирлар. Иккалови маънойи ҳақиқийсида турганда ҳеч бирга жамъ бўла олмайди.

Агар муҳаббат ўз сабабларининг афзаллигига кўра бир қалбда ҳақиқий бўлса, у вақт адоват мажозий бўлади; ачиниш суратига инқилаб этади. Ҳа, мўьмин қардошини севади ва севиши лозим. Лекин дагаллиги учун ачинади, холос. Таҳаккум билан эмас, балки лутф билан ислоҳига интилади. Шу боис насси ҳадисга биноан: "Мўьмин муьмин ила уч кундан ортиқ аразлашиб, қатьи муколама этмасин".

Агар адоват сабаблари голиб келиб, бу адоват бир қалбда ҳақиқати билан мавжуд бўлса, унда муҳаббат мажозий бўлади; сунъий ва ясама шаклга айланади.

Эй инсофсиз одам! Мўъмин қардошингга кин ва адоват нақадар зулм эканини энди кўрдингми! Чунки, мисол учун, сен оддийкичик тошчаларни Каъбадан ҳам аҳамийятли ва Жабали Уҳуддан ҳам катта десанг,

Аудио мавжуд эмас