ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 31
(1-59)

Эҳсонлар закот номида бўлмаса, уч зарари бор. Баъзан фойдасиз ҳам кетади. Чунки Аллоҳ номидан бермаганинг учун маънан миннат этасан; бечора фақирни миннат асорати остида қолдирасан. Ҳам мақбул бўлган дуосидан маҳрум қоласан. Ҳам ҳақиқатан Жаноби Ҳақнинг молини ъибадига бериш учун бир тарқатувчи маъмур бўлганинг ҳолда, ўзингни соҳиби мол деб ўйлаб бир куфрони неъмат қиласан. Агар закот деб берсанг, Жаноби Ҳақ номидан берганинг учун бир савоб қозонасан, бир шукрони неъмат кўрсатасан. Ул муҳтож одам ҳам сенга ялтоқланишга мажбур бўлмагани учун, иззати нафси синмайди ва дуоси сенинг ҳаққингда мақбул бўлади. Ҳа, закот қадар, балки ундан ҳам зиёда молини нофила ва эҳсон деб ёки соир суратларда бериб риё ва шухрат каби, миннат ва тазлил каби зарарларни қозониш қаерда-ю, ул яхшиликларни закот номидан қилиб, ҳам фарзни адо этиш, ҳам савобни, ҳам ихлосни,

Аудио мавжуд эмас