ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 34
(1-59)

Ғийбатдан олти баробар куч билан қайтаради. Бу оят билфеъл ғийбат этгувчиларга мугаважжиҳ бўлса, маъноси қуйидагича бўлади. Яъни, оятнинг бошидаги "ҳамза" сўраш ("ойо") маъносида экани маълумдир. Ул сўраш маъноси эса, сув каби, оятнинг бугун калималарига киради. Ҳар калимада бир яширин ҳукм бор:

Биринчи ҳукм "ҳамза" ила дейди: "Ойо!!!, савол ва жавоб макони бўлмиш ақлингиз йўқмики, бу даража чиркин бир нарсани англамайди?"

Иккинчиси лафзи ила дейди: "Ойо!!!, севиш ва нафратланиш мако нингиз бўлмиш қалбингиз бузилганмики, энг манфур бир ишни севади?"

Учинчиси калимаси ила дейди: "Жамоатдан ҳаёт олган ҳаёти ижтимоийя ва маданийятингизга нима бўлганки, ҳаётингизни заҳарлантаргувчи бундай бир амални қабул этади?"

Аудио мавжуд эмас