ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 35
(1-59)

Тўртинчиси каломи ила дейди: "Инсонийятингизга нима бўлганки, орқадошингизни бу тахлит йиргқичдай тиш билан парчалайсиз?"

Бешинчиси калимаси ила дейди: "Ҳеч риққати жинсийянгиз, ҳеч силаи раҳмингиз йўқмики, кўп жиҳатлар ила сизга қардош бўлган шундай бир мазлумнинг шахси маънавийясини инсофсизларча тишлайсиз? Ва ҳеч ақлингиз йўқмики, ўз аъзоингизни ўз тишингиз билан девона каби тишлаяпсиз?"

Олтинчи каломи ила дейди: "Виждонингиз қаерда? Фитратингиз бузилганмики, ҳурматга энг лойиқ бир қардошингизга қарши гуштини ейиш билан баробар бўлган энг мустакраҳ бир ишни қиляпсиз?"

Демак, бу оятнинг ифодасига ва калималарнинг айри-айри далолатларига кўра, айб топиш ва ғийбат ақлан ва қалбан ва инсонийятан ва виждонан ва фитратан ва миллиятан айблангандир.

Аудио мавжуд эмас