ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 36
(1-59)

Хуллас, боқ: бу оят айб ахтаришнинг ўзини шундай бир ийжозкорлик ила олти маротаба айблаш орқали эъжозкорлик ила олти даража у гуноҳдан қайтаради.

Ғийбат адоватчи, ҳасадчи ва қайсарларнинг энг кўп истеъмол қиладиган тубан бир қуролидир. Иззати нафс соҳиби бу ифлос қуролни истеъмол қилмайди, бу даража пасткашликка бормайди. Машҳур бир зот бундай деган:

Яъни: "Душманимга ғийбат билан жазо беришдан нафсимни юксак тутаман ва таназзул этмайман. Чунки ғийбат заиф ва залил ва пасткашларнинг қуролидир".

Ғийбат шудирки, ғийбат этилаётган одам ҳозир бўлса ва эшитса эди, ёмон кўриб хафа буларди. Агар тугри айтса, зотан ғийбатдир. Агар ёлгон айтса, ҳам ғийбат, ҳам туҳматдир. Гуноҳ устига чиркин бир гуноҳдир.Ғийбат махсус бир неча ўринда жоиз булиши мумкин.

Аудио мавжуд эмас