ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 56
(1-96)

Бу буюк ва улкан ҳақиқатларнинг изоҳини бошқа "Сўзлар"га ҳавола килиб, бир ваъдага биноан, ҳозирча мухтасар оир хулоса суратида, "Икки Мақом" ва бир "Муқаддима" ила унга бир мундарижа ясаймиз.

Муқаддима

Қатъиян билки, хилқатнинг энг юксак ғояси ва фитратнинг энг улкан натижаси - "Имони Биллоҳ"дир. Ва инсониятнинг энг олий мартабаси ва башариятнинг энг буюк мақоми - имони Биллоҳ ичиндаги "Маърифатуллоҳ"дир. Жин ва инснинг энг порлок; саодати ва энг тотли неъмати - ул Маърифатуллоҳ ичидаги "Муҳаббатуллоҳ"дир. Ва башар руҳи учун энг холис сурур ва инсон қалби учун энг соф севинч - ул Муҳаббатуллоҳ ичиндаги "Руҳоний Лаззатдир".

Ҳа, бутун ҳақиқий саодат ва холис сурур ва ширин неъмат ва соф лаззат, албатта, Маърифатуллоҳ ва Муҳаббатуллоҳдадир. Улар бу икки нарсасиз бўлолмас.

Аудио мавжуд эмас