ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 58
(1-96)
Биринчи мақом

Бу тавҳидий каломнинг ўн бир калимасидан ҳар бирида биттадан хушхабар бор. Ва ул хушхабарда биттадан шифо ва ул шифода биттадан маънавий лаззат топилади.

Биринчи калима бўлмиш Да шундай бир хушхабар бор: ҳадсиз ҳожатга мубтало, ниҳоясиз душманларнинг ҳужумига нишон бўлган инсон руҳи бу калимада шундай бир мадад нуқтаси топадики, бутун ҳожатини таъминлайдиган бир Раҳмат Хазинасининг эшиги унга очилади. Ва шундай бир таянч нуқтасини топадики, бутун душманларнинг ёмонлигидан бехавотир қиладиган бир мутлақ қудрат эгаси бўлган ўз Маъбудини ва Холиқини билдиради ва таниттиради, соҳибини кўрсатадй. Молики ким эканини намоён этади. Ва шу намоён этиш билан қалбни мутлақ ваҳшатдан ва руҳни аламли ҳазинликдан қутқариб, абадий бир фараҳ, доимий бир сурур билан таъминлайди

Аудио мавжуд эмас