Бу калимада шифоли, саодатли бир хушхабар бордир.
Яъни, коинотнинг жуда кўп аъзолари билан алоқадор ва ул алоқадорлик туфайли паришон ва қарорсизлик ичида бўғилиш даражасига келган инсон руҳи ва қалби
калимасида ўзига бир паноҳ, бир халоскор топадики, у уни бутун қарорcизликдан ва паришониятдан қутқаради.
Яъни,
калимаси маънан бундай дейди: "Аллоҳ бирдир". Бошқа нарсаларга мурожаат этиб, ўзингни чарчатма; уларга ўзингни ҳақорат эттириб, миннат чекма; уларга тавозеъ кўрсатиб, бўйин эгма; уларнинг орқасидан йиқилиб, заҳмат чекма: улардан Қўрқиб титрама! Чунки Коинот Султони бирдир. Ҳар нарсанинг калити унинг ҳузурида, ҳар нарсанинг тизгини Унинг қўлидадир, ҳар нарса Унинг амри ила ҳал қилинади. Уни топсанг, ҳар матлубингни топдинг, ҳадсиз миннатлардан, қўрқувлардан халос бўлдинг.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى