ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 60
(1-96)

Учинчи калима Яъни Улуҳиййатда ва Салтанатида шериги йўқдир. "Аллоҳ бир бўлади, бирдан ортиқ бўлолмас..." Худди шунингдек, Рубубиййатида ва ижрооти ва ижодотида ҳам шериги йўқдир. Баъзан учрайдики, султон бир бўлади, салтанатида шериги бўлмайди, лекин ижроотидаги маъмурлари унинг шериги ҳисобланадилар. Ва султоннинг ҳузурига ҳар кимнинг киришига монеъ бўладилар. "Бизга ҳам мурожаат қил", дейдилар. Лекин Азал-Абад султони бўлган Жаноби Ҳақнинг салтанатида шериги бўлмаганидек, Рубубиййатининг ижроотида ҳам у ўринбосарларга, шерикларга муҳтож эмасдир. Унинг амр ва иродаси, куч ва қудратидан ташқарида ҳеч нарса ҳеч нарсага мудохала қилолмайди. Ҳар ким тўғридан-тўғри Унга мурожаат эта олади. Шериги ва ўринбосари бўлмагани учун мурожаатчи одамга ҳеч ким: "Мумкин эмас, Унинг ҳузурига кирмагин", дея олмайди.

Хуллас, бу калима башар руҳига шундай бир хушхабар беради:

Аудио мавжуд эмас