ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 63
(1-96)

"Эй инсон! Неъматнинг заволидан алам чекма. Чунки раҳмат хазинаси тугамайди. Ва лаззатнинг заволини ўйлаб, у аламдан фарёд этма. Чунки ул неъматнинг меваси чеки йўқ бир раҳматнинг самарасидир; дарахти боқий бўлса, меваси кетса ҳам, ўрнига келадигани бор. Неъматнинг лаззати ичра ул лаззатдан юз даража янада зиёда лаззатли бир раҳмат илтифотини ҳамд ила тафаккур этиб, лаззатни бир даражадан юз даражага чиқара олурсан. Масалан, бир шонли подшоҳ тарафидан сенга ҳадя қилинган бир олма лаззати ичида юз, балки минг олманинг лаззати устига яна сенга шоҳона илтифот лаззатини ҳам ҳис эттиради ва эҳсон этади. Шунингдек, калимаси ила, яъни, ҳамд ва шукр ила, яъни неъматдан келган инъомни ҳис қилмоқ ила, яъни, Мунъимни танимоқ ва раҳматининг илтифоти, шафқатининг таважжуҳини ва инъомининг давомини фикр қилмоқ ила сенга неъматдан минг даража янада лазиз маънавий бир лаззат эшигини очади".

Аудио мавжуд эмас