ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 64
(1-96)

Олтинчи калима: Яъни, ҳаётни берган Удир ва ҳаётни ризқ ила давом эттирган ҳам Удир. Ҳаёт лавозимотини тайёрлаган ҳам Удир. Ва ҳаётнинг олий ғоялари Унга оиддир. Ва муҳим натижалари Унга қарайди. Юздан тўқсон тўққиз меваси уникидир. Хуллас, бу калима фоний ва ожиз башарга шундай нидо қилади, хушхабар беради ва дейдики:

"Эй инсон! Ҳаётнинг оғир таклифларини елкангга олиб захмат чекма, ҳаётнинг фонийлигани ўйлаб хазин бўлма. Ёлғиз дунёвий ва аҳамиятсиз меваларини кўриб, дунёга келганингдан пушаймонлик кўрсатма. Чунки у вужуд кемасидаги ҳаёт ускунаси Ҳаййи Қоййумга оиддир. Масрафлари ва лавозимотларини у тадорук этади. Ва бу ҳаётнинг жуда кўплаб ғоялари ва натижалари борки, Унга оиддир. Сен у кемада рул бошқарувчи бир аскарсан. Вазифангни гўзал бажар, ҳақинй ол, кайфингга боқ. Ул ҳаёт кемаси нақадар кийматдор эканини ва нақадар гўзал фойдалар оерганини, у кеманинтч соҳиби бўлган Зотнинг нақадар Карийм ва Роҳийм эканини ўйла, масрур бўл ва шукр қил. Ва англаки, вазифангни ҳаққоният ила бажарсанг, у кема берган бутун натижалар бир жиҳатдан сенинг дафтари аъмолингга ёзилади. Сени бир боқий ҳаёт билан таъминлайди, сени абадий тирилтиради".

Аудио мавжуд эмас