ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 65
(1-96)

Еттинчи калима: Яъни, ўлимни берган Удир. Яъни, сени ҳаёт вазифасидан озод этади, фоний дунёдан жойингни алмаштиради. Хизмат кулфатидан бўшатади, яъни, фоний ҳаётдан сени боҳий ҳаётга олади. Хуллас, бу калима шундай фоний жин ва инсга баланд овоз билан дейдики:

"Сизларга хушхабар: ўлим йўқ қилиш эмас, йўқлик эмас, фано эмас, инқироз эмас, сўниш эмас, абадий фироқ эмас, адам эмас, тасодиф эмас, бажарувчисиз бир инъидом эмас, балки бир Бажарувчи Ҳакийми Роҳийм тарафидан берилган бир озодликдир, бир маконни ўзгартиришдир. Саодати абадиййа тарафига, асл ватанларига бир чорловдир. Юздан тўқсон тўққиз ёр биродарини жамлаган оралиқ олам учун бир висол эшигидир".

Аудио мавжуд эмас