ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 66
(1-96)

Саккизинчи калима: Яъни , бутун коинотнинг борлиғида кўринган ва муҳаббатга васила бўлган камол, ҳусн ва эҳсоннинг ҳадсиз даражаси устидаги бир жамол ва камол ва эҳсоннинг соҳиби ва бутун маҳбубларга жамолининг биргина жилваси кифоя бўлган Маъбуди Ламйазал, Маҳбуби Лойазалнинг азалий ва абадий бир ҳаёти борки, завол ва фано камчилигидан пок, ўткинчи нуқсон ва қусурлардан холидир. Хуллас, бу калима жин ва инсга, бутун онгли мавжудотга, муҳаббат ва ишқ аҳлига эълон қиладики:

Сизларга хушхабар бераман: маҳбубларингиздан ажралганингиз туфайли пайдо бўлган ниҳоятсиз яраларни даволаб малҳам суртадиган бир боқий Маҳбубингиз бор. Модомики У бор ва боқдий экан, бошқалари нима бўлса бўлсин, ташшш чекмангиз.Чунки у маҳбублардаги муҳаббатингизга сабаб бўлган ҳусн ва эҳсон, фазл ва камол ул Маҳбуби Боқийнинг боқий жамоли жилвасининг қават-қават пардалардан ўтиб орқасига тушган ғоят заиф соясининг соясидир. Уларнинг заволлари сизларни инжитмасин. Чунки улар бир оинага ўхшайдилар. Оиналарнинг алмашиши жамолнинг порлоқ жилвасини янгилайди, гўзаллаштиради. Модомики У бор экан, ҳар нарса бор".

Аудио мавжуд эмас