ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 67
(1-96)

Тўққизинчи калима: Яъни ҳар бир хайр Унинг қўлидадир. Қилган ҳар қандай хайрли ишингиз Унинг дафтарига ёзилади. Қилган ҳар қандай солиҳ амалингиз Унинг ҳузурида қайд этилади. Хуллас, бу калима жин ва инсга нидо қилиб, хушхабар бермоқдаки:

"Эй бечоралар! Мозористон сари кўчган вақтингизда "Эй воҳ! Молимиз хароб бўлиб, ҳаракатларимиз беҳуда кетди, бу гўзал ва кенг дунёдан кетиб, тор бир тупроққа кирдик", демангиз. Фарёд этиб, маъюс бўлмангиз. Чунки сизнинг ҳар нарсангиз муҳофаза қилинади. Ҳар амалингиз ёзилгандир. Ҳар хизматингиз қайд этилгандир. Хизматингизнинг мукофотини берадиган ва ҳар қандай хайр қўлида бўлган ва ҳар қандай хайрни бажара оладиган бир Зоти Зулжалол сизни ўзига жалб этиб, вақтинча ер остида қолдиради, сўнгра ҳузурига олдиради. Қандай бахтлисизларки, хизматингизни ва вазифангизни битирдингиз. Захматингиз битди, роҳат ва раҳмат сари кетмоқдасиз. Хизмат, машаққат тугади; энди ҳақингизни олиш унун бормоқдасиз.

Аудио мавжуд эмас