ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 61
(1-96)

Имонни қўлга киритган башар руҳи монеъликсиз, дахлсиз, тўсиқсиз, қаршиликсиз, истаган ҳолида, истаган умидда, ҳар онда, ҳар ерда ул Азал ва Абад, Раҳмат Хазиналарининг Молики ва Саодат Дафиналарининг Соҳиби бўлган Жамийли Зулжалол, Қодийри Зулкамолнинг ҳузурига кириб, ҳожатини арз қила олади ва раҳматини топиб, қудратига таслим бўлиш билан фараҳ ва сурур камолини қозона олади.

Тўртинчи калима: Яъни: мулк умуман Уникидир. Сен ҳам Унинг мулкисан, ҳам мамлукисан, ҳам Унинг мулкида ишлайсан. Бу калима шундай шифоли бир хушхабар бермоқда ва демоқдаки:

"Эй инсон! Сен ўзингни ўзингга молик ҳисоблама. Чунки сен ўзингни идора қилолмайсан. У юк огирдир, ўз бошинг билан муҳофаза қилолмайсан. Балолардан сақланиб, лавозимотингни ўрнига келтиролмайсан. Шундай бўлгач, беҳуда изтиробга тушиб, азоб чекма. Мулк бошқаникидир. У Молик ҳам Қодийрдир, ҳам Роҳиймдир. Қудратига бўйин сун, Раҳматини туҳмат этма. Ғам-ғуссани от кайфини сур; захматни от, сафони топ".

Аудио мавжуд эмас