Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 158
(1-281)

Масалан, кўз суратлардаги гўзалликларни ва олами мубсиротдаги (ёруғ дунёдаги) мўъжизоти қудратнинг гўзал анвоини томоша қилади. Вазифаси - назари ибрат-ла Сонеъига шукронадир. Назарга хос бўлган лаззат ва алам маълумдир, таърифга ҳожат йўқ.

Масалан, қулоқ садоларнинг наволарини, латиф нагмаларини ва маснуъот оламидаги Жаноби Ҳақнинг латоифи раҳматини ҳис этади. Бошқача бир убудияти, бошқача бир лаззати, бошқача бир мукофоти бор.

Масалан, қувваи шомма (ҳид билиш туйғуси) ҳидлар тоифасидаги латоифи раҳматни ҳис этади. Узига хос бир вазифаи шукронияси, бир лаззати бор. Албатта, мукофоти ҳам бордир.

Масалан, тилдаги қувваи зоиқа барча таомларнинг завқларини англамоқ-ла, ғоят мутанавви бир шукри маънавий ила вазифа кўради.

Ва ҳоказо...

Бутун жиҳозоти инсониянинг ҳамда қалб ва ақл ва руҳ каби буюк ва муҳим латоифининг шундай бошқа-бошқа вазифалари, лаззатлари бордир.

Хуллас, Жаноби Ҳақ ва Ҳакийми М)тлақ бу инсонда хизмат эттириб қўйган бу жиҳозларнинг, албатта, ҳар бирларига лойиқ ҳақларини беражакдир.

Аудио мавжуд эмас