Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 160
(1-281)

Ҳатто дунёда еганинг меванинг устида "Алҳамду лиллаҳ" калимасини айтган бўлсанг, бу калима жаннат меваси ўлароқ моддийлаштирилиб, сенга тақдим қилинади. Бу ерда мева ейсан. У ерда "Алҳамду лиллаҳ"ни ейсан.

Ва неъматда ва таом ичида инъоми Илоҳийни ва илтифототи Раҳмонийни кўрганинг учун бу лаззатли шукри маънавий Жаннатда ҳадиснинг насси-ла, Қуръоннинг ишорати-ла ва ҳикмат ва раҳматнинг иқтизоси-ла собитдир.

Иккинчи ишорат: Дунёда машруъ бир суратда нафсини свеишнинг, яъни, гўзалликлари устига бино қилинган муҳаббат билан эмас, балки нуқсониятларини кўриб. такомил этиш устига бино қилинган шафқат билан у муҳаббатни тарбия этиш ва уни хайрга йўллашнинг натижаси у нафсга лойиқ маҳбубларни жаннатда беради. Модомики нафс дунёда ҳаво ва ҳавасини Жаноби Ҳақ йўлида ҳусни истеъмол қилган; жиҳозотини, туйғуларини ҳусни сурат-ла истехдом этган экан, карами мутлақ дунёдаги машруъ ва убудияткорона муҳаббатининг натижаси сифатида жаннатда жаннатнинг етмиш хил анвои зийнат ва латофатининг намуналари бўлмиш етмиш мухталиф кийим кийдириб, нафсдаги барча хоссаларни мамнун қиладиган, силайдиган етмиш анвои ҳусн ила вужудини безаб, ҳар бир руҳли кичик бир жаннат ҳукмида бўлган хуриларни у дори бақода беражаги жуда кўп оятлар ила очиқланган ва исбот қилингандир.

Аудио мавжуд эмас