Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 161
(1-281)

Ҳам, дунёда ёшликка муҳаббатнинг, яъни, ёшлик қувватини ибодатга сарф этишнинг натижаси - Дори Саодатда абадий бир ёшликдир.

Учинчи ишорат: Рафиқаи ҳаётингни машруъ доирада, яъни, латиф шафқатига, гўзал хислатига, ҳусни сийратига биноан самимий муҳаббат ила севишнинг - рафиқаи ҳаётингни хам ношизоликдан (эрдан устун келишга уринишдан) ва бошқа гуноҳлардан муҳофаза этишнинг натижаи ухровийяси Роҳийми Мутлақ у рафиқаи ҳаётни Дори Саодатда унга хурилардан ҳам кўра гўзал бир суратда ва янада зийнатли бир тарзда, янада жозибадор бир қиёфада абадий бир рафиқаи ҳаёт қилиб, дунёдаги можароларни иккаласига муталаззизона нақл этиб, эски хотиротни бир-бирига эслатадиган анис, латиф, абадий бир дўст, бир муҳиб ва маҳбуб сифатида берилишини ваъда қилгандир. Албатта", ваъда қилган нарсасини қатъий беражакдир.

Тўртинчи ишорат: Ота-она ва фарзандларга муҳаббати машруъанинг натижаси: Насси Қуръон ила, Жаноби Арҳамур Роҳимийн, уларнинг мақомлари бошқа-бошқа бўлса ҳам, у масъуд оилага, софий ўлароқ, лаззати суҳбатни жаннатга лойиқ бир ҳусни муошарат суратида дори бақода абадий мулоқат ила эҳсон этади.

Аудио мавжуд эмас