Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 164
(1-281)

Ҳам, дунёда заиф сояларигина кўрсатилган асмо у жаннатнинг ойиналарида энг шаъшаали бир суратда кўрсатилажакдир. Ҳам, дунёни мазрааи охират севишнинг натижаси - дунёни бир кўчатзор қилиб, яъни, фақат кўчатларни бир даража етиштирадиган кичик бир экинзосидаласи ҳукмидаги шундай бир жаннатни берагики, дунёда инсоний ҳавас ва ҳиссиёт кичик ниҳоллар бўлгани ҳолда, жаннатда энг мукаммал бир суратда инкишоф; дунёда уруғчалар ҳукмидаги истеъдодларни анвои лазоиз ва камолат ила кўртак ёядиган шаклда унга берилажаги раҳматининг ва ҳикматининг муқтазоси бўлганидек, ҳадиснинг насслари ва Қуръоннинг ишоралари билан ҳам собитдир.

Ҳам, модомики дунёнинг ҳар хатонинг боши бўлмиш мазмум муҳаббати эмас, балки асмога ва охиратга қараган икки юзини асмо ва охират учун севган, ибодат фикри-ла у юзларни маъмур этган, гўё бутун дунёси-ла ибодат этган экан, албатта, дунё қадар бир мукофот олиши муқтазои раҳмат ва ҳикматдир. Ҳам, модомики охиратнинг муҳаббати билан бу экинзорини севган ва Жаноби Ҳақнинг муҳаббати-ла ойинаи асмоини севган экан, албатга, дунё каби бир маҳбубни истайди. У ҳам бўлса, дунё қадар бир жаннатдир.

Савол: Бу қадар катта ва холи жаннат нимага ярайди?

Аудио мавжуд эмас