Ҳошия. Ҳадиснинг насси-ла: "У шуҳуд бyтун лазоизи жаннатнинг шу даража фавқиндадирки, уларни унуттириб юборади. Ва шуҳуддан кейин аҳли шуҳуднинг ҳусни жамоли шу қадар зиёдалашадики. у ердан қайтганларида саройларидаги оилалари уларни зўрга, жуда диққат қилибгина таний оладилар", деган ривоят ҳадисда ворид бўлган.
"Ўн тўртинчи Ламъа"нинг "Иккинчи мақоми"
"Бисмилпаҳир Роҳманир Роҳийм"нинг мингларча асроридан олти сиррига доирдир.
Ихтор: "Бисмиллаҳ"нинг раҳмат нуқтасидаги порлоқ бир нури сўник ақлимга узоқдан кўринди. Уни нафсим учун эслатма суратида қайд этиб қўйишни истадим. Ва йигирма-ўттизтача сир ила, у нурнинг атрофида бир доира айлантириб овлашни ва забт этишни орзу қилдим. Лекин, маоттаассуф, ҳозирча орзуимга тўлиқ муваффақ бўдолмадим. (у сирлар) йигирма-ўттизта эди, беш-олтига тушди."Эй инсон!" деганим вақт нафсимни кўзда тутаман.