Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 168
(1-281)

Бу дарс ўз нафсимга хос экан, руҳан мен билан муносабатдор ва нафси нафсимдан кўра ҳушёрроқ зотларга, балки мадори истифода бўлар, деган ниятда "Ўн тўртинчи Ламъа"нинг "Иккинчи мақоми" ўлароқ, мудаққиқ қардошларимнинг нозик зеҳнларига ҳавола этяпман. Бу дарс ақлдан кўра кўпроқ қалбга боқади, далилдан кўра кўпроқ завққа нозирдир.

Бу мақомда бир неча сир зикр этилади.

Биринчи сир: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"нинг бир жилвасини шундай кўрдимки:

Коинот сиймосида, арз сиймосида ва инсон сиймосида бир-бири ичида бир-бирининг намунасини кўрсатадиган уч Сиккаи Рубубийят бор:

Бири - Коинотнинг ҳайъати мажмуасидаги таовун, тасонуд, таонук, тажовубдан тазоҳур этган Сиккаи Куброи улуҳийятдирки, "Бисмиллаҳ" унга боқади.

Иккинчиси - Курраи арз сиймосида наботот ва ҳайвонотнинг тадбири ва тарбияси ва идорасидаги ташобуҳ, таносуб, интизом, инсижом, лутф ва марҳаматдан тазоҳур эттан Сиккаи Куброи Раҳмонийятдирки, "Бисмиллаҳир роҳман" унга боқади.

Аудио мавжуд эмас