Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 165
(1-281)

Ал-жавоб: Дейлик, агар мумкин бўлса эди ва хаёл тезлигида заминнинг атрофини ва юлдузларнинг аксарисини кезсанг, "Бутун олам меникидир", дея оласан. Малоика ва инсон ва ҳайвонларнинг иштироклари сенинг у ҳукмингни бузмайди. Худди шунингдек, у жаннат ҳам тўла бўлса, "У жаннат меникидир", дейишинг мумкин. Ҳадисда: "Баъзи аҳли жаннатга беш юз йиллик бир жаннат берилиши"нинг сирри "Йигирма саккизинчи Сўз"да ва "Ихлос" ламъасинда баён этилгандир.

Тўққизинчи ишорат: Иймон ва муҳаббатуллоҳнинг натижаси, аҳли кашф ва таҳқиқнинг иттифоқи-ла, дунёнинг минг йиллик ҳаёти масъудонаси бир соатига арзимайдиган жаннат ҳаёти... ва жаннат ҳаётининг ҳам минг йили бир соатлик мушоҳадасига арзимайдиган бир қудсий, муназзаҳ жамол ва камол соҳиби бўлмиш Зоти Зулжалолнинг мушоҳадаси, рўъятидирки (Ҳошия); ҳадси қатъий ила ва Қуръоннинг насси-ла собитдир. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссаломдай бир камол ила машҳур бир зотнинг рўъятига иштиёқмандлик билан қизиқиш, Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломдай бир жамол ила мумтоз бир зотнинг шуҳудига (кўришга) қизиқишли бир иштиёқни ҳар ким виждонан ҳис этади. Ажабо, дунёнинг жамики маҳосин ва камолотидан минглар даража юксак бўлган жаннатнинг жамики маҳосин ва камолоти бир жилваи жамоли ва камоли бўлмиш бир Зотнинг рўъяти на қадар маргуб, мароқовар, шуҳуди на даража матлуб ва иштиёқовар эканини қиёс эта оласан, қиёс эт...

Аудио мавжуд эмас