► Олтинчи ишорат: Анбиё ва авлиёга Қуръон таъриф этган тарзда муҳаббат қўйишнинг натижаси шуки, у анбиё ва авлиёнинг шафоатларидан барзоҳда, ҳашрда истифода этиш билан бирга, ғоят улвий ва уларга лойиқ мақом ва фуюзотдан (файзлардан) у муҳаббат воситаси-ла файз олишдир.
Ҳа, сиррига кўра, оддий бир одам энг юксак бир мақомга ўзи муҳаббат қўйган олимақом бир зотга тобеъийят билан кира олади.
► Еттинчи ишорат: Гўзал нарсаларга ва баҳорга машруъ муҳаббатнинг, яъни, "На қадар гўзал яратилган!" назари билан у осорнинг ортидаги афъолнинг гўзаллигини ва интизомини, интизоми афъол ортидаги гўзал асмонинг жилваларини ва у гўзал асмо ортидаги сифатларнинг тажаллиётини ва ҳоказо... севмакликнинг натижаси - Дори Бақода бу кўрган маснуъотдан минг дафъа янада гўзал бир тарзда асмонинг жилвасини, асмо ичидаги жамол ва сифатини жаннатда кўришдир. Ҳатто Имоми Раббоний (р.а.) деганки: "Латоифи жаннат жилваи асмонинг аксларидир". Ўйлаб кўр!..
► Саккизинчи ишорат: Дунёда дунёнинг охират экинзори ва Асмои Илоҳия ойинаси бўлган икки гўзал юзига мутафаккирона муҳаббат қўйишнинг ухровий натижаси шудирки: Дунё қадар, аммо фоний дунё каби фоний эмас, боқий бир жаннат берилажакдир.