Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 162
(1-281)

Ва ҳам ўн беш ёшга кирмасдан, яъни, балоғат чегарасига етмасдан вафот этган болалар ила таъбир қилинган жаннат болалари шаклида ва жаннатга лойиқ бир тарзда, ғоят безакли ва севимли бир суратда уларни жаннатда ҳам падар ва волидаларининг қучоқларига беради, болапарварлик туйғуларини мамнун қилади, у абадий завқни ва лаззатни уларга беради. Зеро, болалар балоғат ёшига етмаганлари боис абадий севимли, ширин бола ҳолатида қолажаклар. Дунёдаги ҳар лаззатли нарсанинг энг аълоси жаннатда бордир. Фақат жуда ширин бўлган болапарварлик, яъни, болаларини севиб-эркалатиш завқи, жаннат насл давом эттириш жойи бўлмагани учун, жаннатда йўқ деб ўйланар эди. Мана бу шаклда у ҳам бордир. Ҳам энг завқли ва энг ширин бир тарзда бордир. Хуллас, балоғатга етмаган фарзанди вафот этганларга мужда!..

Бешинчи ишорат: Дунёда "ал-ҳубби филлоҳ" ҳукмига биноан солиҳ аҳбобларга муҳаббатнинг натижаси жаннатда ила таъбир қилинганидек бир-бирига қарата ўрнатилган жаннат ўриндиқларида ўтириб, хуш, ширин, тотли бир ҳолатда дунё можароларини, қадимги хотиротларини бир-бирларига етказиб, вақтларини чоғ қилиш суратидаги фироқсиз, софий бир муҳаббат ва суҳбат тарзида аҳбоблари билан кўриштиражаги Қуръоннинг насси-ла собитдир.

Аудио мавжуд эмас