Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 171
(1-281)

Ва бу фоний инсонни абадга номзод этган ва азалий ва абадий бир зотга мухотаб ва дўст қилган билбадоҳа Раҳматдир.

Эй инсон! Модомики Раҳмат бундай қувватли ва жозибадор ва севимли ва мададкор бир ҳақиқати маҳбубадир, "Бисмиллаҳир Роҳманир роҳийм" де, у ҳақиқатга ёпиш ва ваҳшати мутлақодан ва ҳадсиз эҳтиёжотнинг аламларидан қутул. Ва у Султони Азал ва Абаднинг тахтига яқинлаш ва у Раҳматнинг шафқати ва нурлари ила у Султонга мухотаб ва халил ва дўст бўл.

Ҳа? коинотнинг анвоини ҳикмат доирасида инсоннинг атрофида тўплаб, бутун ҳожатига камоли интизом ва иноят ила югуртириш билбидоҳа икки ҳолатдан биридир: ё коинотнинг ҳар бир навъи ўз-ўзидан инсонни танийди, унга итоат этади, муованатга югуради - бу эса, юз даража ақлдан узоқ бўлгани каби, кўп қийинчиликларни натижа беради, инсондай бир ожизи мутлақда энг кучли бир Султони Мутлақнинг қудрати бўлмоғи лозим келади. Ва ёхуд бу муованат бу коинотнинг пардаси орқасида бир Қодийри Мутлақнинг илми ила бўляпти. Демак, коинотнинг анвойи инсонни танимайди, балки инсонни биладиган ва танийдиган ва унга марҳамат этадиган бир Зотнинг танишини ва билишини кўрсатадиган далиллардир.

Аудио мавжуд эмас