Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 169
(1-281)

Учинчиси - Инсоннинг моҳияти жомиъасининг сиймосидаги латоифи раъфат ва дақоиқи шафқат ва шуъаоти марҳамати илоҳиядан тазоҳур этган Сиккаи Улёи Роҳимийятдирки, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"даги "ар-роҳийм" унга боқади.

Демак, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" саҳифаи оламда бир сатри нуронийни ташкил этгучи уч Сиккаи Аҳадийятнинг қудсий унвонидир. Ва кучли бир ипидир ва порлоқ бир хатидир. Яъни, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" юқоридан нузул ила самараи коинот ва оламнинг нусхаи мусаггараси бўлмиш инсонга учи келиб тақалади. Фаршни Аршга боғлайди. Инсоннинг Аршга чиқмоғига бир йўл бўлади.

t Иккинчи сир: Куръони Мўъжизул Баён ҳадсиз касрати махлуқотда тазоҳур этган Воҳидийят ичида ақлларни бўғмаслик учун доимо у Воҳидийят ичида Аҳадийят жилвасини кўрсатади. Яъни, масалан: Қуёш зиёси ила ҳадсиз ашёни ихота этади. Мажмуъ зиёсидаги қуёшнинг зотини кўришга ғоят кенг бир тасаввур ва ихотали бир назар лозим бўлганидан, қуёшнинг зотини унуттирмаслик учун ҳар бир порлоқ нарсада қуёшнинг зотини акси воситаси ила кўрсатади. Ва ҳар порлоқ нарса ўз қобилиятига кўра қуёшнинг жилваи зоти билан бирга, зиёси, ҳарорати каби хоссаларини ҳам кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас