Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 170
(1-281)

Ва ҳар порлоқ нарса ўз қобилиятига кўра, қуёшни бутун сифоти ила кўрсатгани каби, қуёшнинг зиё, ҳарорат ва зиёдаги етти ранг каби ҳолатларининг ҳар бири ҳам умум муқобилидаги нарсаларни ихота қилади.

Худди шунингдек тамсилда хато бўлмасин, Аҳадийяти ва Сомадийяти Илоҳийя ҳар бир нарсада, хусусан зиҳаётда, хусусан инсоннинг моҳияти ойинасида бутун асмоси-ла бир жилваси бўлгани каби, ваҳдат ва Воҳидийят жиҳати билан ҳам мавжудот ила алоқадор ҳар бир исми бутун мавжудотни ихота этади. Хуллас, Воҳидийят ичида ақлларни бўғмаслик ва қалблар Зоти Ақдасни унутмаслиги учун доимо Воҳидийятдаги Сиккаи Аҳадийятни кўзга кўрсатадики, у сикканинг уч муҳим уқдасини "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" намоён этади.

Учинчи сир: Бу чексиз коинотни қувонтирувчи билмушоҳада Раҳматдир. Ва бу қоронғу мавжудотни ёритувчи билбадоҳа яна Раҳматдир. Ва бу ҳадсиз эҳтиёжот ичида ўрмалаб юрган махлуқотни тарбия этувчи билбадоҳа яна Раҳматдир. Ва бир дарахт бутун ҳайъати ила мевасига мўтаважжиҳ бўлгани каби, бутун коинотни инсонга мутаважжиҳ этган ва ҳар тарафдан унга қаратиб қўйган ва ёрдамига югуртирган билбадоҳа Раҳматдир. Ва бу чексиз фазони ва бўш ва холи оламни тўлдириб турган, нурлантираётган ва қувонтираётган билмушоҳада Раҳматдир.

Аудио мавжуд эмас