Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 21
(1-281)

Айнан шунингдек, бу замонда динсизлик залолатининг Исломиятга қарши муҳорабасида, нафси амморанинг режаси ила, шайтон қўмондонлигига берилган фирқалардан энг даҳшатлиси ярим-ялонғоч аёллардирки, очиқ болдирлари-ла - даҳшатли пичоқлари-ла аҳли иймонга таарруз этиб, ҳужум қилаётирлар. Никоҳ йўлини беркитишга, фоҳишона йўлни кенгайтиришга ҳаракат этароқ, кўпларнинг нафсларини бирдан асир этиб, қалб ва руҳларини кабоир ила яралаётирлар. Балки у қалблардан бир қисмини ўлдираётир. Бир неча йил мобайнида номаҳрамларнинг ҳавосотига кўрсатишнинг том жазоси сифатида жаҳаннамнинг ўтинлари бўлиб энг аввал у пичоқли болдирлар ёнажаклар; дунёда амният ва садоқатни йўқотганлиги учун, хилқатан кўп исташига ва фитратан жуда муҳтож бўлишига қарамай, муносиб эрни топа олмас. Топсада, бошига бало топар. Ҳатто бу ҳолнинг натижаси ўлароқ, охирзамонда баъзи эрларда никоҳга рагбатсизлик ва риоясизлик бошланадики, шу сабабли қирқ аёлга бир эркак назорат этадиган даражада аҳамиятсиз, соҳибсиз, қимматсиз бир ҳолатга тушажаклари ривояти ҳадисдан англашилиб турибди.

Модомики ҳақиқат будир ва модомики ҳар гўзал гўзаллигини севар ва қўлидан келганича уни асраб қолишни истайди ва бузилишни истамас; ва модомики гўзаллик бир неъматдир, неъматга шукр этилса, маънан зиёдалашар, шукр этилмаса, ўзгарар, хунуклашар экан, албатта,

Аудио мавжуд эмас