Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 18
(1-281)

Аммо иймон аҳлининг ухуввати, ҳурмати, муҳаббати ва ҳамийяти, иймон жиҳати-ла, мавжуд мозий ва мустақбални ихота этганлигидан, инсонийлиги ва камолоти у нисбатда юксалади. Ҳам сенинг дунёвий муваффақиятинг арзимас олмосчи ва девона бир яҳўдий шиша синиқларини олмос нархида олгани каби, сен ҳам озгинагина, қисқагина бир ҳаётга узун, доимий ва кенг бир ҳаётнинг нархини берганинг учун, албатта, шу чегара доирасида ғолиб келасан. Бир дақиқага бир йилга татигулик шиддатли ҳирс, муҳаббат, интиқом каби ҳиссиётлар ила мутаважжиҳ бўлганинг учун аҳли диёнатдан муваққатан устун бўласан.

Ҳам сенинг ақлинг. руҳинг, қалбинг, туйғуларинг улвий вазифаларини ташлаб, суфлий нафснинг ва ифлос ҳаваснинг разил ишларига иштирок этгани ва ёрдам бергани учун аҳли иймонни дунёда енгасан. Ва зоҳирда янада севимли кўринасан. Чунки сенинг ақлинг, қалбинг ва руҳинг ғоят даражада таданний ва тараддий ва суқут этиб, ифлос ҳавас ва разил нафсга айланиб кетган, булганиб кетган. Албатта. бу жиҳатдан, у ғалабанг сенга жаҳаннамни, мазлум аҳли иймонга эса, жаннатни қозонтирадиган бир муваққат ғалаба бўлади.

Аудио мавжуд эмас