Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 15
(1-281)

Эй жаҳаннам ҳурилари ила завқланиш йўлида динини фидо этаётган ва сафиҳона залолатни севиб гуноҳга ботаётган ва ҳавосоти нафсия лаззати йўлида динсизликни ва илҳодни қабул этаётган ва ҳаётга сиғиниб ўлимдан қаттиқ қўрқаётган ва қабрни хотирига келтиришни истамай иртидодга юз тутаётган бадбахт! Қатъийян билки: Динсизлигинг туфайли сенинг бу улкан дунёинг бу соатдан аввал ва бу дақиқадан сўнгра, бил-умум сенинг бу коинотинг ва мозий ва истиқболинг ва ўтган навдош ва жинсдошларинг ва энди келадиган махлуқлар ва насллар ва ўтган дунёлар ва миллатлар ва келажак инсонлар ва тоифалар сен учун тамоман маъдум ва ўликдир.

Хуллас, инсоният ва ақл жиҳати ила алоқадор бўлганинг бутун у сайёр дунёлар ва сайёл коинотлар мутамодиян сенинг залолатинг сурат-ла, сенинг бошингга дунё тўла даҳшатли ва ҳадсиз ўлимларнинг шиддатли аламларини ёгдираётир. Шууринг бор бўлса, қалбингни ёқаётир. Руҳинг бор бўлса, сндираётир. Ақлинг сунмаган бўлса, сени ғамларга ботириб бўғаётир. Агар бир соатлик сархушона сафоҳатинг ва ифлос лаззатинг бу ниҳоясиз ғамларга, хузунларга, аламларга муқобил кела олса, у сафоҳатда қол.

Аудио мавжуд эмас