Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 13
(1-281)

Хуллас, эй ҳаёти дунёвиянинг завқига мубтало ва андишаи истиқбол ила истиқболини ва ҳаётини таъмин учун тиришган бечоралар! Дунёнинг лаззатини, завқини, саодатини, роҳатини истасангиз, машруъ доирадаги кайфни кифоя билингиз. У кайфингизга етарлидир. Ундан ташқаридаги ва ғайри машруъ доирадаги бир лаззатнинг ичида минг алам борлигини собиқ баёнотда, албатта, англадингиз. Мозий, яъни, ўтган замон ҳодисотини кино ила ҳоли ҳозирда кўрсатганлари каби, истиқболдаги аҳвол ҳам - масалан, эллик йил кейинги ҳоллари - бир кино ила кўрсатилса эди, аҳли сафоҳат бугунги кулгуларига юз мингларча лаънат ва нафрат этиб, йиғлаган бўлар эдилар.

Дунё ва охиратда абадий ва доимий сурурни истаган инсон иймон доирасидаги тарбияи Муҳаммадияни (а.с.в.) ўзига раҳбар этмоғи керакдир.

Бир вақтлар Эскишаҳар ҳибсхонасининг деразасида ўтирган эдим.

Қаршида жойлашган литсейнинг катта ёшли қизлари мактаб ҳовлисида шод-хуррам ўйин тушишар эди. Уларни бу дунё жаннатида жаҳаннам ҳурилари ҳукмида кўрдим. Лекин бирдан эллик йил кейинги вазиятлари менга кўринди. Кулгулари аламли йигисигига айланди. Бундан қуйида келадиган ҳақиқат инкишоф этади.

Аудио мавжуд эмас