Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 10
(1-281)

Бу қатъий ҳақиқат мазкур уч йўл ила излаб топилишидан, бу уч йўлнинг ҳам, ўз навбатида, мазкур уч ҳақиқат ила бор бўлажагидан хабар берган юз йигирма тўрт минг мухбири содиқ қўлларида нишонаи тасдиқ бўлмиш мўъжизалари бор анбиёлар ва у анбиёлар берган айни хабарларни кашф ва завқ ва шуҳуд ила тасдиқ этган ва имзо босган юз йигирма тўрт милён авлиёнинг айни ҳақиқатга шаҳодатлари ва ҳадду ҳисоби йўқ муҳақиқларнинг қатъий далиллари-ла у анбиё ва авлиё берган айни хабарларни ақлан илмал-яқийн даражасида* исбот этганлар. Ва юзда тўқсон тўққиз эҳтимоли қатъий ила "Иъдоми ва зиндони абадийдан қутулиш ва у йўлни саодати абадияга айлантириш фақат иймон ва итоат иладир", дея иттифоқан хабар бермоқдалар.

* Улардан бири " Рисолаи Нур " дир. Майдондадир.

Ажабо, юздан бир эҳтимоли ҳалокат бўлган бир таҳликали йўлдан бормаслик учун биргина мухбирнинг сўзи кифоя бўлса-ю, унинг сўзини тингламай, барибир у йўлдан кетса, андишаи ҳалокатдан келадиган маънавий алам унинг емак иштаҳасини қочирмайдими?

Аудио мавжуд эмас