Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 11
(1-281)

Ҳолбуки, бундай юз минглаб содиқ ва мусаддақ мухбирлар залолат ва сафоҳат кўз ўнгидаги қабр дорёғочига ва абадий ҳибси мунфаридга юзда юз эҳтимол ила қатъий сабаб бўлади дея, иймон ва убудийят эса, юзда юз эҳтимол ила ўртадан у дорёғочни олиб ташлаб, у ҳибси мунфаридни ёпиб, шу кўз ўнгидаги қабрни бир хазинаи абадийя ва бир саодат саройи сари очилган бир эшикка айлантиради, дея хабарини берганлар, аморалари ва асарларини кўрсатганлар. Аммо шунга қарамай, бу ажиб ва ғариб ва даҳшатли ва азаматли масала қаршисида турган бечора инсон ва, бохусус, мусулмон... агар иймони ва убудийяти бўлмаса, бутун дунё салтанати ва лаззати биргина инсонга берилсада, ажабо, кўз ўнгид-аги ҳар дақиқа у ерга чақирилиш навбатини кутаётган бир инсонга бу ҳол берадиган у қўрқувдан келувчи алийм аламни дафъ қила оладими? Сизлардан сўрайман!

Модомики кексалик, хасталик, мусибатлар ва ҳар тарафда рўй бериб турган ўлимлар у даҳшатли аламни қўзгаяптилар ва ихтор этяптилар экан, албатта, у аҳли залолат ва аҳли сафоҳат юз минг лаззатни ва завқни олсада, барибир қалбида маънавий бир жаҳаннам яшайди ва у уни ёқади. Фақат, ўта қалин ғафлат сарсамлиги муваққатан буни унга ҳис эттирмайди.

Аудио мавжуд эмас