Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 14
(1-281)

Яъни, эллик йил кейинги ҳолларини маънавий ва хаёлий бир кинода кўрдимки, бу кулаётган олтмиш қиздан эллиги қабрда азоб чекяптилар; тупроқ бўлганлар. Ўнтаси етмиш ёшда қариб, хунук бўлиб кетган, ҳар ким уларга нафратли назарини солади. Бу ҳолларини кўриб, мен ҳам йиғладим.

Охир замон фитнасининг моҳияти менга кўринди: энг даҳшатли ва жозибадор фитна аёлларнинг юзсизлиги туфайли экан. Ихтиёрларини ўғирлаб, парвона каби, сафоҳат оташига отаётир. Бир дақиқалик ҳаёти дунёвияни йиллаб давом этадиган ҳаёти боқиядан устун қўйдираётир.

Бир куни кўчага боқиб ўтирганимда, у фитнанинг таъсирли бир намунасини ҳис этдим. Ёшларга жуда ачиндим. "Бу бечоралар ўзларини оҳанрабо каби ўзига тортувчи фитнанинг оташидан қутқара олмаслар", дея ўйларканман, бирдан у фитнани алангалатаётган ва таълим бераётган иртидодкор (диндан чиқарувчи) бир шахси маънавий кўз ўнгимда тажассум этди. Мен ҳам унга ва ундан дарс олган мулҳидларга дедим:

Аудио мавжуд эмас