Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 17
(1-281)

"Ҳеч бўлмаса ҳайвон каби ҳаёт кечираман", ҳам дема. Чунки ҳайвон учун мозий, мустақбал ғайбий тушунчалардир. Жаноби Ҳакийми Роҳийм у ғайбни уларга билдирмай, уларни ҳадсиз аламлардан қутқарган. Ҳатто сўйишга ётқизилган бир товуқ ҳеч қандай алам ё хузун ҳис этмайди. Пичоқ кесаётган вақтгина ҳис этмоқчи бўлади. Лекин ҳис кетади, бу аламдан ҳам қутулади. Демак, Жаноби Ҳақнинг уларга нисбатан ғоят юксак ва мукаммал бир раҳмати, раъфати ва шафқати ғайбни билдирмаганидадир. Билхосса, бу гап маъсум ҳайвонларга том тегишлидир. Демак, сафиҳона лаззатда сен ҳайвонларга ета олмайсан. Минглаб даража ундан пастда қолиб кетасан. Чунки ҳайвонга ғайбий бўлган нарсаларни сенинг ақлинг кўради, аламини чекади. Сатри ғайбдан келадиган истироҳати томмадан бyткул маҳрумсан...

Ҳам, сенинг ухувват, ҳурмат ва ҳамийят сингари мадори фахринг бўлмиш гўзал хислатларинг ғоят қисқа бир замонга ва катта бир сахродан бир бармоқ изичалик келадиган ергагина хос ва ҳадсиз замонда ёлғиз ҳозир соатга махсус бўлганидан, сунъий ва муваққат ва сохтакор ва аслсиз ва ғоят жузъий бўлиб, сенинг инсонийлигинг ва камолотинг у нисбатда кичраяр, йўққа чиқар.

Аудио мавжуд эмас