Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 24
(1-281)
Бир неча бечора ёшларга берилган бир танбеҳ, бир дарс, бир ихтор

Бир куни ёнимга порлоқ бир неча ёшлар келишди. Ҳаёт ва ёшлик ва ҳавасот томонидан келаётган таҳликалардан сақланиш учун таъсирли бир ихтор олишни истаган бу ёшларга мен, эскидан ’Рисолаи Нур"дан мадад истаган ёшлорга деганим каби, дедимки:

Сиздаги ёшлик қатъийян кетади. Агар сиз доираи машруъада қолмасангиз, у ёшлик зое бўлиб, бошингизга дунёда ҳам, қабрда ҳам, охиратда ҳам лаззатидан кўра кўпроқ балолар ва аламлар келтиради. Агар тарбияи Исломия ила, у ёшлик неъматига жавобан бир шукр ўлароқ, иффат ва номус ва тоатда сарф этсангиз, у ёшлик маънан боқий қолади. Ва абадий бир ёшлик қозонишга сабаб бўлади.

Ҳаёт эса, агар иймон бўлмаса ва ёхуд исён ила у иймон таъсир этмаса, ҳаёт зоҳирий ва қисқагина бир завқ ва лаззат-ла баробар, минглар даража у завқ ва лаззатдан зиёда аламлар, хузунлар, ғамлар беради. Чунки инсонда ақл ва фикр бўлгани учун, ҳайвоннинг акси ўлароқ, ҳозирги замон билан бирга, ўтган ва келажак замонлар билан ҳам фитратан алоқадордир. У замонлардан алам ҳам, лаззат ҳам олади. Ҳайвон эса, фикри бўлмаганлиги учун, ҳозирги лаззатини ўтмишдан келадиган хузунлар ёки келажакдан келадиган андишалар. қўрқувлар бузмайди.

Аудио мавжуд эмас